Миллий жамғарма - болаларга: кейинги тўловлар 2025 йил февраль ойида амалга оширилади
ASTANA. Kazinform - Миллий жамғармадан қозоғистонлик болаларга навбатдаги тўловлар 2025 йилнинг февралига мўлжалланган. Бу ҳақда Rrimeminister.kz сайтида ҚР Молия вазирлиги фаолиятига оид шарҳда айтилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
2024 йил февраль ойида қозоғистонлик болалар Миллий жамғармадан биринчи тўловларни олдилар. Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Миллий жамғарма - болаларга” лойиҳасида 18 ёшгача бўлган болаларнинг ҳисобварақларига Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромадининг 50 фоизини ўтказиш кўзда тутилган. Улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари - яшаш шароитларини яхшилаш ва таълим учун ҳақ тўлаш.
Бу йил 18 ёшдан ошган болалар аллақачон $100,05 олган. 2023 йил 31-декабрь ҳолатига кўра, 18 ёшгача бўлган болаларнинг умумий сони 6,9 миллионни ташкил этади. Egov.kz платформасида ва enpf.kz веб-сайтида тўловларни кузатиш мумкин.
– Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига биноан, уй-жой шароитини яхшилаш ва таълимга ҳақ тўлаш бўйича 16,6 мингта ариза топширилган бўлса, улардан 13 мингга яқини бажарилган бўлиб, умумий суммаси 1,3 миллион долларни ташкил этди. Кейинги тўловлар 2025 йилнинг февралига мўлжалланган, - дейилади шарҳда.