Милан-2026 қишки Олимпиадасига борадиган Қозоғистон спортчилари рўйхати маълум бўлди

АSTANА. Kazinform - 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари Италияда ўтказиладиган XXV қишки Олимпиада ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси таркибида 36 спортчи иштирок этади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

қишки Олимпиадасига борадиган Қозоғистон спортчилари рўйхати маълум бўлди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Ҳозирда Қозоғистон қуйидаги спорт турларидан лицензияга эга:

Фристайл-могул - 4 спортчи

Фристайл-акробатика - Динмухаммед Райимқул, Шерзод Хаширбаев, Роман Иванов, Асан Асилхан, Аяна Жолдас.

Биатлон - 2 эркак, 2 аёл спортчи (борадиган спортчилар номи Миллий терма жамоа мураббийлар кенгашидан кейин аниқланади)

Тоғ чанғи спорти - Ростислав Хохлов, Александра Скороходова.

Чанғи иккикураши - 1 спортчи.

Чанғи пойгаси - 7 спортчи

Чанғидан сакраш - 2 спортчи

Конькида югуришдан  5 спортчи - Евгений Кошкин, Кристина Силаева, Елизавета Голубева, Надежда Морозова, Арина Ильяшенко.

Шорт-трекдан 4 спортчи - Абзал Ажғалиев, Денис Никиша, Ольга Тихонова, Яна Хан.

Фигурали учиш - Михаил Шайдоров, Софья Самоделкина.

Таъкидлаш жоизки, бу фақат 2025-2026 йилги мавсумдаги лицензиявий босқичлар натижасидир. Яқин келажакда Халқаро Олимпиада қўмитаси ҳисобидан қўшимча йўлланмалар берилиши мумкин.

Олимпиада лицензиясига оид якуний маълумот январнинг охирида маълум бўлади.

XXV қишки олимпия ўйинлари Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилади. Унда дунёнинг 93 мамлакатидаги 3 500 дан ортиқ спортчи иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Олимпиадада Қозоғистон шарафини 4 та биатлончи ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар