13:38, 12 Сентябрь 2023 | GMT +6
Марокашдаги зилзила оқибатида жабрланган Қозоғистон фуқаролари йўқ – ҚР ТИВ
ASTANA. Kazinform – Марокашдаги зилзила оқибатида жабрланган Қозоғистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Марокашда Элчихонамиз бор. У ерда 30 дан ортиқ фуқароларимиз, жумладан, элчихона ходимлари ва бошқа Қозоғистон фуқаролари истиқомат қилади. Ҳамма хавфдан холи ҳолатда. Ҳеч ким жабрланмаган. Биз ҳамма билан алоқадамиз. Жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон фуқароси йўқ», - деди Айбек Смадияров департаментда ўтказилган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрда Марокашда кучли зилзила содир бўлган эди. Ички ишлар вазирлиги эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 2012 нафарга етган. 2059 нафар аҳоли жабрланган, улардан 1404 нафарининг аҳволи оғир.