Марокашдаги кучли зилзила: қурбонлар сони 2 мингдан ошди

None
Фото: Anadolu Agency
МАRRAKESH. Кazinform - Марокаш Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2012 киши зилзила қурбони бўлган. 2059 киши жабрланди, улардан 1404 нафарининг аҳволи оғир, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Кеча кечқурун Марокаш жанубида, Марракешдан 70 км узоқликда 6,8 магнитудали зилзила юз берди. 19 дақиқадан сўнг 4,9 магнитудали яна бири кузатилди.

Марокаш каналлари зилзила акс этган видеокузатув камераларидаги тасвирларни намойиш қилмоқда.

Ресторанлардан бирининг камераси одамларнинг қандай қилиб хотиржамлик билан террасада кечки овқатни еётгани ва бирдан сакраб, бинодан қочиб чиқаётганини кўрсатади. Хона ичидан ҳам оломон югуриб келмоқда. Терасса томининг бўлаклари одамларнинг оёқлари остига тушади.

Марокаш Геофизика маркази Атлас тоғлари ҳудудида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди. АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 6,8 магнитудага баҳолади ва у нисбатан саёз 18,5 км чуқурликда содир бўлганини айтди.

Зилзила содир бўлган тоғли ҳудуд Марракешдан 70 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан кейин бошланган. Соҳил бўйидаги Рабат, Касабланка ва Эссауира шаҳарларида ҳам сезилди.

Reuters агентлигининг Марракеш аҳолисига таяниб хабар беришича, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳарида бир нечта бино қулаб тушган. Маҳаллий телевидение масжиднинг қулаган минораси тасвирини кўрсатди, дея таъкидлайди агентлик.

Ҳодиса ҳақидаги расмий маълумотлар бир неча соатдан кейин пайдо бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram