Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Тадбир давомида томонлар жорий йил 14 сентябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашуви кун тартиби лойиҳасини кўриб чиқдилар. Иштирокчилар, шунингдек, Марказий Осиёда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдилар.

photo

Аввал хабар қилинганидек, ҚР Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашувида ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари – Давлат раҳбарлари Кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

Мурат Нуртилеу 2018 йилда Астана шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтганидан буён бу мулоқот сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, барқарор ва динамик хусусият касб этганини Юбилей саммитининг ўтказилиши ҳам тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.

photo

«Давлатларимиз раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари савдо-саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштиришга салмоқли туртки берди. Минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бугунги кунда 10 миллиард АҚШ долларидан ошиб, сўнгги беш йил ичида икки баробарга ошди», – деди Вазир.

photo

Сув-энергетика масалалари бўйича самарали ва ўзаро манфаатли беш томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу нуқтаи назардан, вазир Мурат Нуртилеу Марказий Осиё давлатларининг гидроэнергетика, ирригация ва экология соҳасидаги ёндашувларини уйғунлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда Қозоғистон томони минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган узоқ муддатли комплекс ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги минтақавий ҳамкорлик юксак аҳамият касб этишини таъкидладилар.

photo

Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича имзоланиши ва қабул қилиниши режалаштирилган ҳужжатлар ва қарорлар лойиҳалари рўйхатини келишиб олдилар.

photo

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар