LIVE: Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодасининг Ақордага расмий ташрифи
ASTANA. Kazinform – Jibek joly телеканали Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг Ақордага расмий ташрифини тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилмоқда.

Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси шайх Халед бин Муҳаммад бин Зоид Ол Нахаён расмий ташриф билан кеча Қозоғистон пойтахти Астанага етиб келди. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Валиаҳд шаҳзоданинг Қозоғистонга ташрифи – Астана ва Абу-Даби ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади. Бу ташриф орқали томонлар ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорликни давом эттиришга интилишларини кўрсатмоқда. Музокаралар чоғида сиёсий-иқтисодий ва инвестициявий масалаларнинг келажакдаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Ташриф якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Kazinform мухбири ташриф аҳамияти ва икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш йўналишини таҳлил қилиб чиқди.