Қутлуғ Элтарис хоқон мажмуасидан «турк» сўзи ёзилган битик топилди – Туркий академияси президенти

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Халқаро Туркий академияси Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда видеоконференция орқали матбуот анжумани ўтказди ва қўшни давлатнинг Номгон водийсида ўтказилган илмий-археологик экспедициянинг дастлабки натижалари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугун биз сизларга Култегин ва Билге хоқоннинг отаси Қутлуғ хоқон ҳақида илк бор «турк» сўзи ёзилган битик маданиятимиз тарихини чуқурлаштирган қутлуғ хабарни баҳам кўрмоқчимиз, – деб сўз бошлади Халқаро Турк Академияси президенти Дархан Қидирали.

Шунингдек, академия Мўғулистонда туркийлар меросини излаш ишлари 2015 йилда бошланганини, пандемия даврида кечиктирилган ишлар қайта тикланганини эслатди.

«Бу ажойиб янгилик. Култегин ва Билге хоқон мажмуасининг очилиши билан орада ўтган асрга яқин даврдаги энг буюк кашфиётларидан бири, деб ҳисоблаймиз ва унинг тарихимизга катта ҳисса қўшишига шубҳа йўқ. Бу экспедицияда топилган катта топилма», - деди академия президенти.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистондаги Номгон экспедицияси 2019 йилда бошланган. Пандемиядан кейин қайта тикланган экспедиция бу йил қимматбаҳо топилмаларни топмоқда. Култегин ва Билга хоқонинг отаси, Турк хоқонлигини қайта ривожлантирган Қутлуғ Элтарис хоқоннинг мажмуаси топилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Турк хоқонлигини қайта ривожлантирган буюк Қутлуғ Элтарис хоқон мажмуаси топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram