21:15, 23 Август 2022 | GMT +5
Турк хоқонлигини қайта ривожлантирган буюк Қутлуғ Элтарис хоқон мажмуаси топилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Турк хоқонлигини қайта ривожлантирган буюк Қутлуғ Элтарис хоқон мажмуаси топилди. Бу ҳақда Халқаро Турк Академияси президенти Дархан Қидирали ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
«Ўтукен вилоятидаги Хангай тизмасида ажойиб кашфиёт бўлди. Халқаро Турк академияси Археология институти ва Мўғулистон Фанлар академияси Археология институтининг қўшма илмий археологик экспедицияси Култегин ва Билге хоқонларнинг отаси, Турк хоқонлиги қайта ривожлантирган Қутлуғ Элтарис хоқон мажмуасини топди. Маросимлар мажмуасидан топилган тош устида тарихимизда бурилиш содир қиладиган туркий ва сўғд ёзувидаги матнлар бор!
Ҳаммани табриклайман!», - деб ёзади олим.
У, шунингдек, эртага Улан-Батордаги матбуот марказида янгилик билан боғлиқ бошқа маълумотларни эълон қилишини маълум қилди.
Фото:facebook.com/darhan.hidirali