ҚР Президенти ҳузуридаги Ёшлар сиёсати кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Ёшлар сиёсати кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ёшлар сиёсати кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Унга жамоатчилик фаоллари, ёш олим ва тадбиркорлар, қишлоқ, вилоят ва ижодкор ёшлар вакиллари, «Мустақиллик авлодлари» гранти соҳиблари, Президент кадрлар захираси аъзолари, ёшлар ташкилотлари етакчилари киритилди. Бу ёшларнинг барчаси ўз соҳасининг мутахассислари. Ёш авлоднинг долзарб муаммоларини билади. Улар ёш авлод ўртасида катта обрў ва ишончга эга», — деди Давлат котиби.

Унга кўра, янги таркиб ёшлар сиёсатини такомиллаштириш бўйича концептуал ҳужжатлар ва таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

«Яқинда биз ZООМ орқали кенгаш аъзолари билан учрашиб, келгуси режаларимиз ва тартибларимизни муҳокама қилдик. Умид қиламанки, мамлакат тараққиётининг янги босқичида Кенгаш ёшларнинг кун тартибидаги масалаларни ҳал этишда ҳақиқий минбарга айланади», — деди Ерлан Қарин.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар