ҚР Президенти Prometheus school мактабини бориб кўрди

Қасим-Жомарт Тоқаев Алматига ташрифи чоғида Prometheus school таълим муассасасида бўлди.
Президентга таълим муассасасининг ўқув хоналари, фан лабораториялари, Daryn Go, Booky-Wooky муаллифларининг мактабда дарс ўтиш услублари, шунингдек, таълим муассасасининг умумий инфратузилмаси билан таништирилди.
Рrometheus school мактаби ўтган йилнинг 9 ноябрида очилган эди. Мактаб 840 ўқувчига мўлжалланган. Майдони 12 минг квадрат метр. Таълим муассасаси қурилишига 5,2 миллиард тенге сармоя киритилди.
Кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандлари учун таълим грантлари ажратилади. Мактаб ҳар йили грантлар сонини оширишни режалаштирмоқда.
Давлат раҳбарига Enlightenment Power Group жамғармаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Жамғарма директори, мактаб назорат кенгаши раиси Досим Бесбайнинг айтишича, 1400 ўқувчига мўлжалланган «ФизТех» мактабини очиш ишлари олиб борилмоқда. Бу мактаб битирувчиларга жаҳоннинг етакчи техник университетларига кириш имконини яратадиган сифатли таълим беришни мақсад қилган. Мактаб қурилишини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган. Лойиҳага жалб қилинган сармоя миқдори 3,9 миллиард тенге.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Алматига борди.
Президентнинг ташрифи жорий йилнинг 1 июнида фойдаланишга топширилган сув тошқинидан ҳимоя қилувчи тўғонни бориб кўришдан бошланди.

