12:49, 18 Август 2023 | GMT +5
ҚР Президенти сув тошқинларидан ҳимоя қилувчи «Аюсай» тўғонига борди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Алмати шаҳрига амалий ташрифи жорий йилнинг 1 июнида фойдаланишга топширилган сув тошқинидан ҳимоя қилувчи тўғонни бориб кўришдан бошланди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Аюсай» тўғони Катта Алмати дарёси ҳавзасида жойлашган. Унинг юқори қисмида 98 та сув тошқини эҳтимоли бор ҳудуд, 89 та музлик, 20 та морена ва музлик кўллари мавжуд. Тўғон сув тошқинлари хавфини камайтиради ва 500 мингдан ортиқ аҳоли ва 2 минг объектни табиий офатлардан ҳимоя қилади.
Мамлакатнинг баланд тоғларида 970 та морена кўллари мавжуд. Улар орасида 156 та кўлда сув босиши хавфи юқори.
Давлат раҳбари шаҳар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун сув тошқинидан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Президент Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Алмати шаҳар ҳокимлиги ва «Қазселденқорғау» муассасаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурлигини айтди.