ҚР Президенти: Қозоғистон учун сув миллий хавфсизлик масаласидир

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон учун сув миллий хавфсизлик масаласидир. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Сув хўжалиги ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросимида айтиб ўтди.

Мы должны заняться усилением водной дипломатии — Президент Казахстана
Фото: Ақорда

“Бугун сув хўжалиги ходимлари куни. Аввало, сизни касб байрамингиз билан барчангизни табриклайман. Сув бутун ҳаёт манбаидир. Биз ҳаммамиз биламизки, сувсиз ҳаёт йўқ. Сув дунёдаги барча мамлакатлар учун катта аҳамиятга эга бўлган стратегик ресурсдир. Бизда кенг ерлар бор. Бироқ, мамлакат ҳудудининг ярмидан кўпи чўлдир. Шунинг учун Қозоғистон учун сув масаласи миллий хавфсизлик масаласидир, десак ортиқча бўлмайди”, – деди Президент.

Давлат раҳбари сув хўжалиги доимо давлат томонидан алоҳида эътиборда бўлиб келганини таъкидлади.

“2023 йилдаги Халқимизга Мурожаатномамда сувдан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратдим. Мамлакатимизда Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги ташкил этилди. Бу борада аниқ вазифалар белгиланиб, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Янги Сув кодекси қабул қилинди. Йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сув хўжалиги иншоотларини қуриш ва тиклаш учун катта маблағ ажратилди. Хориждан сармоя жалб этилмоқда", – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар