11:38, 16 Июнь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Ҳазрати Султон масжидига борди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қурбон ҳайити муносабати билан Астанадаги Ҳазрати Султон масжидига ташриф буюрди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Масжидда Қуръон тиловат қилиниб, Давлат раҳбари номидан қурбонликлар келтирилди.
Ундан аввал бутун мусулмонлар учун улуғ байрам саналган Қурбон ҳайити бошлангани ҳақида ёзган эдик.
Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.