ҚР Президенти Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Қасым-Жомарт Тоқаев: Қазақстан мен Ресей арасындағы ынтымақтастықтың тарихы бай және болашағы жарқын
Фото: akorda.kz

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.

Ҳурматли ватандошлар!

Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Бу иймон ва эзгулик, одоб-ахлоқ ва ҳалоллик, меҳр-оқибат ва масъулият маъносини оширадиган байрамдир.

Барча мусулмонлар интиқлик билан кутаётган бу қутлуғ айёмда катта сабоқ бор. Қурбон ҳайитида, аввало, улуғ савобли хайрли ишлар қилиниб, юртни эзгуликка етакловчи қадриятлар кенг тараннум этилмоқда. Бу эса халқимизнинг маънавий яхлитлигини мустаҳкамлайди.

Она динимиз бизнинг анъаналаримиз билан чамбарчас боғлиқ. Халқимиз қийин аҳволда қолганларга доим ёрдам бериб келган. Халқимизга хос бу олижаноб фазилат баҳорги сув тошқинида яққол намоён бўлди. Биз кучли ҳамжиҳатлигимиз эвазига ҳар қандай қийинчиликни енгамиз.

Ҳайитдан ҳайитгача эсон-омон етиб олайлик!

Ибодатларингиз қабул бўлсин!

Ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!

Сўнгги хабарлар