ҚР Президенти ёшлар кадр резервига бу йилги саралаш 1 сентябрда бошланади

ASTANA. Кazinform – Президент ҳузуридаги Ёшлар кадр резерви миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Президент Администрацияси раҳбари О. Бектенов раислигида Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ёшлар кадр кадр резерви миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент ёшлар кадр резерви – Давлат раҳбарининг илк жамоатчилик ташаббусларидан бири бўлиб, иқтидорли ёшлар учун кучли ижтимоий юксалишдир.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Президент ёшлар кадр резервига саралаш ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Бунгача тегишли резерв 2019 ва 2021 йилларда тузилган эди. Улардан 264 нафар резервдаги хизматчи давлат органлари ва квазидавлат секторида турли лавозимларга тайинланди. 31 нафар резервдаги хизматчи сиёсий, 6 нафари «А» корпусининг маъмурий лавозимларида ишлайди.

Миллий комиссия йиғилишида 1 сентябрдан бошланадиган ва жорий йил охиригача давом этадиган Президент ёшлар кадр резервига янги саралашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Саралаш жараёни доирасида номзодларнинг матнли ва рақамли маълумотлар билан ишлаш, ситуацион вазифаларни ҳал қилиш қобилияти, шунингдек, уларнинг малакаси баҳоланади ва улар бир қатор суҳбатлардан ўтади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган шахслар давлат хизмати ва квазидавлат секторининг масъул лавозимларига танловсиз тайинланиш ҳуқуқи билан уч йил муддатга резервга олинади.

Тадбирда бўлажак саралашга тайёргарлик бўйича Давлат хизматлари агентлиги раиси Дархан Жазиқбаев маъруза қилди.

Саралашни ўтказиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар Давлат хизматлари агентлигининг веб-сайтида эълон қилинади.

Йиғилиш якунларига кўра, мазкур тадбирни сифатли ўтказиш, ёшларни саралашга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.


Сўнгги хабарлар