18:52, 17 Июнь 2020 | GMT +6
ҚР пойтахтида қўшимча юқумли касалликлар шифохоналари очилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда юқумли касалликлар шифохоналари сони кўпаймоқда. Бу ҳақда пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Қисиқова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Масалан бугун битта провизор стационарини 230 ўринли юқумли касалликлар шифохонасига айлантирдик. Асосий ҳарбий госпитал ўз базасида провизор стационарини очмоқда. Шаҳар тиббий шифохоналарида 3,5 минг шифокор ва 8 минг ўрта тиббиёт ходими ишлайди. Шаҳар аҳолиси 1 миллион 200 минг кишини ташкил этади», - деди Сауле Қисиқова.
Аввалроқ, у пойтахтда коронавирус юқтирган аёллар учун алоҳида туғруқхона очилишини айтганди.
Шу билан бирга, Нур-Султан шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи пойтахтда эпидемиологик вазият ёмонлашаётганини таъкидлаб, сўнгги уч кун ичида пойтахтда ҳар куни 150дан ортиқ янги коронавирус ҳолатлари қайд этилганлигини таъкидлади.
Муаллиф: Серик Сабеков