17:37, 17 Июнь 2020 | GMT +6
Нур-Султан шаҳрида коронавирус юқтирган ҳомиладор аёллар учун махсус туғруқхона очилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида 17 нафар коронавирус билан касалланган оналарнинг кўзи ёриди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Қисиқова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозиргача коронавирус билан касалланган оналардан шаҳарнинг юқумли касалликлар шифохоналарида 17 чақалоқ дунёга келган. Умуман олганда, Нур-Султанда инфекцияга чалинган 112 нафар ҳомиладор аёл рўйхатга олинган. Шундан 78 нафари касалхоналарда ётибди», - деди С.Қисиқова.
Шунингдек, у ҳозирги вазият билан боғлиқ равишда кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди.
«Айни пайтда сафарбар қилинган касалхоналар сони 10 тага етди. Қўшимча провизор стационарларидаги жойлар сони 300дан 705гача оширилди. Бугун иш куни тугашидан олдин алоҳида туғруқхона ёки COVID-перинатал марказини очиш режалаштирилган. Яъни, бу иш қайта профиллаштириш орқали амалга оширилади», - деди у.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов