ҚР Бош вазири ўринбосари Ғарбий Қозоғистон вилоятида сув тошқинларига қарши олиб борилаётган ишлар билан танишди

Нурлан Байбазаров
Фото: Ғарбий Қозоғистон вилояти маъмурияти матбуот хизмати

ОRАL. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Нурлан Байбазаров Ғарбий Қозоғистон вилоятида сув тошқинларига қарши олиб борилаётган ишлар билан танишди, деб хабар беради Ғарбий Қозоғистон вилояти маъмурияти матбуот хизмати.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йил 7 апрель куни Бош вазир ўринбосари Нурлан Байбазаров Ғарбий Қозоғистон вилоятининг сув босган ва сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудлари, шунингдек, Орал шаҳри яқинидаги қишлоқ жойларига ташриф буюрди.

Нұрлан Байбазаров
Фото: БҚО әкімдігі

Бош вазир ўринбосари вилоятдаги асосий сув канали бўлмиш Жайиқ дарёсида тошқиннинг олдини олиш ишларининг бориши билан танишди. Сув сатҳининг кўтарилиши муносабати билан дарё қирғоғи қум қоплари билан мустаҳкамланиб, у ерларда оғир техникалар ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ғарбий Қозоғистон вилоятига яқин жойлашган Саратов ва Оренбург вилоятларидаги сув омборларидан жуда кўп сув келмоқда. Хусусан, Саратов вилоятидаги Приузен сув омборидан Қораўзенга секундига 300 куб метр сув қуйилади. Шунингдек, Оренбургдаги Ирикла сув омборидан секундига 2000 куб метрга яқин сув юборилади. Тез орада бу сув Жайик дарёсидан ўтиб, Каспий денгизига қуйилади. Шу сабабли, Жайиқ дарёсидаги сув сатҳи шаҳарга таҳдид солувчи даражага етиши мумкин.

Нұрлан Байбазаров
Фото: БҚО әкімдігі

Шунингдек, Теректи туманидаги Ўзинкўл сув омбори кўздан кечирилди. Бу ерда вазият нормал, сув сатҳи пасайиб бормоқда.

“Мутахассислар вазиятни доимий равишда кузатиб боришлари керак. Ҳукумат барча зарур ёрдамни кўрсатади”, — деди ҚР Бош вазири ўринбосари.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг 5 та тумани ва Орал шаҳрида сув тошқини туфайли турар-жой ва коттежлар сув остида қолган. Минтақада 7 мингга яқин одам қутқарилди.

Урал
Фото: Kazinform

Эвакуация пунктларида барча зарур шароитлар яратилган, минглаб кўнгиллилар сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бермоқда. Одамлар учун озиқ-овқат ва дори-дармонлар, кийим-кечак ва навбатчилик транспорти ташкил этилган. Ўқувчилар онлайн ўқишни давом эттирмоқда.

Сўнгги хабарлар