Қозоғистоннинг Исроил, Эрон ва Ливандаги дипломатлари кучайтирилган иш режимига ўтди
ASTANА. Кazinform - Яқин Шарқдаги кескин вазият муносабати билан мамлакатнинг Исроил, Эрон ва Ливандаги консуллиги кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
“Охирги бир неча ой ичида Яқин Шарқдаги вазият жуда кескинлашди. Шу муносабат билан Исроил, Эрон ва Ливандаги қозоғистонлик дипломатлар кучайтирилган иш режимида ишламоқда. Бу мамлакатлардаги Қозоғистон фуқаролари билан алоқалар йўлга қўйилган, улар билан доимий алоқа мавжуд. Мамлакатдаги вазиятга қараб керакли тавсиялар берилади. Қозоғистон элчихоналари ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашгани сабабли мамлакатни тарк этиш зарурлигини бир неча бор эълон қилган”, — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган брифингда.
Аввал хабар берганимиздек, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги кескинлик юзасидан баёнот берган эди.
Шунингдек, Қозоғистоннинг Исроилдаги Элчихонаси Яқин Шарқдаги вазият юзасидан мурожаат қилгани ҳақида ёзган эдик.
Аввалроқ Эрон Исроилни бомбардимон қилган ва баллистик ракета учирган эди.
Кейинроқ Британия Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралади.
Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси Яқин Шарқдаги оғир вазият юзасидан баёнот берди.