14:37, 02 Октябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнот берди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси Яқин Шарқдаги оғир вазият юзасидан баёнот берди.
“Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани муносабати билан Қозоғистон авиакомпанияларига Эрон ҳаво ҳудудини четлаб ўтиш ёки муқобил йўналишларни танлаш, шунингдек, тегишли минтақада парвозлар учун аввал юборилган кўрсатмалар ва тавсияларга амал қилиш тавсия этилади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Исроилни бомбардимон қилган ва баллистик ракета учиргани ҳақида хабар бериган эди.
Кейинроқ Британия Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралагани ҳақида ёзган эдик.