Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудларида янги стадионлар қурилади
ASTANА. Кazinform – Алматида ва яна еттита шаҳарда янги стадионлар қурилади. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов маълум қилди.

— Алмати шаҳрида янги стадион қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, еттита шаҳарда еттита стадион қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Шу йилнинг кузида Қизилўрдада UEFА стандартларининг учинчи тоифасига жавоб берадиган стадион фойдаланишга топширилади, – деди Ербол Мирзабосинов Парламент палаталарининг қўшма йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус Давлат раҳбарининг топшириқлари доирасида кўтарилган.
— Стадионларнинг нархи лойиҳалаш ишлари якунланганидан кейин маълум бўлади. Умуман, Давлат раҳбари хориждаги хусусий клублар тажрибасидан келиб чиқиб, стадионни давлат маблағи ҳисобидан молиялаштирмаслик вазифасини қўйган эди, – дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Ўскеменда 5 минг ўринли, Ақтўбеда 30 минг ўринли: Қозоғистоннинг 8 шаҳрида футбол стадионлари қурилади.