Ўскеменда 5 минг ўринли, Ақтўбеда 30 минг ўринли: Қозоғистоннинг 8 шаҳрида футбол стадионлари қурилади
ASTANA. Kazinform — ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов мамлакатда футбол инфратузилмаси қандай модернизация қилинишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда 8 та стадион қурилиши билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда. Шулар қаторида Қизилўрда шаҳрида ҳам трибунали янги стадион қурилмоқда.
“Ғарбий Қозоғистон вилояти маркази Орал шаҳридаги П.Атоян номидаги стадионнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари хусусий сармоя ҳисобидан ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига юборилди. Астана шаҳридаги Қ.Мунайтпасов номидаги стадион лойиҳаси давлат экспертизасининг ижобий хулосасини олди. Чимкент, Семей ва Ақтау шаҳарларида янги стадионлар қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Ўскемен шаҳридан 5000 ўринли ёпиқ стадион қуриш учун ер участкаси ажратилган. Мазкур лойиҳа Давлатимиз раҳбарининг топшириғи доирасида амалга оширилмоқда. Шунингдек, Ақтўбе шаҳрида 30 минг ўринли стадион қуриш режалаштирилган”, - деди вазир.
Ҳозирда Қозоғистонда 28 та асосий стадион фаолият юритмоқда. Вазир таъкидлаганидек, унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун яна 5 та янги стадион қуриш керак.