Қозоғистоннинг 10 та вилояти 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланган
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг 10 вилоятида аҳолига сув таъминоти хизматлари тўлиқ таъминланди. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси шаҳарларда 99,3 фоизни, қишлоқларда 97,5 фоизни ташкил этяпти.
“Бугунги кунда Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда, Манғистау, Шимолий Қозоғистон, Туркистон вилоятлари, шунингдек, Жетису ва Улитау вилоятлари аҳолиси 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланган”, – деди Ерсайин Нағаспаев.
Республикадаги 90 та шаҳардан 73 таси марказлаштирилган сув таъминоти билан тўлиқ қамраб олинган. Қолган 17 тасида эса жорий йил охиригача бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш бўйича ишлар олиб бориляпти.
Вазирлик маълумотларига кўра, 6148 та қишлоқ аҳоли пунктларидан 5679 таси сув таъминотидан фойдаланиш имкониятига эга. Улардан 4420 таси марказлаштирилган тизимларга уланган, 999 тасида блок модуллари ўрнатилган. Аҳолиси сийрак ва чекка саналган 260 та қишлоқда сув ташиб олиб келинади, қудуқ ва қудуқлар очилади.
Қолган 469 та қишлоқда ичмлик суви таъминоти бўйича босқичма-босқич ишлар олиб бориляпти:
Республика бюджети ва махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан 245 та қишлоқ марказлаштирилган сув таъминотига уланади;
224 та аҳоли пунктида маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан блок модулларини ўрнатиш режалаштирилган;
Қайд этилишича, мамлакатнинг барча аҳоли пунктларини сифатли сув билан таъминлаш ишлари режадагидек давом этяпти.