Қозоғистонликларнинг 95,6 фоизи интернетдан фойдаланади — статистика

ASTANА. Кazinform — Миллий статистика бюроси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича 21 000 хонадон ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини тақдим этди.

интернет
Фото: freepik.com

Сўровнома натижаларига кўра, 16-74 ёшдаги аҳолининг 88,2 фоизи компьютерлар, ноутбуклар ёки планшетлар каби технологиялардан фойдаланади. Ушбу ёш гуруҳида интернет фойдаланувчилари (шу жумладан мобил интернет) улуши 95,6 фоизни ташкил этди.

— Аҳолининг рақамли саводхонлик даражаси (шахсий компьютер, смартфон, планшет, ноутбук, стандарт дастурлардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлган, шунингдек, интернет орқали хизматлар ва маҳсулотларни олиш қобилиятига эга бўлган фойдаланувчилар улуши) 92,4 фоизни (16-74 ёш) ташкил этди, — дейилади хабарда.

Уй хўжаликлари орасида мобил телефон фойдаланувчилари улуши 99,5 фоизни, кабел телевидениеси — 21,2 фоизни, сунъий йўлдош телевидениеси — 18,9 фоизни, иш столи компьютери — 27,9 фоизни, ноутбук — 59 фоизни, планшет — 32 фоизни ташкил этди.

Интернетдан фойдаланиш мақсадига келсак, респондентларнинг аксарияти "маълумот жойлаштириш ёки хабар алмашиш" бандини танладилар — 79,5%, ижтимоий тармоқлар учун — 69,5%, контентни (фильмлар, мусиқа ва ўйинлар) юклаб олиш учун — 43,1%.

Интернет орқали харидлар (буюртмалар) қилган фойдаланувчиларнинг улуши 32,1% ни ташкил қилади. Энг кўп буюртма қилинган товарлар: кийим-кечак ва пойабзал (71,3%), озиқ-овқат (45,2%), косметика ва уй-рўзғор буюмлари (ҳар бири 33,2%).

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги ошди.

Сўнгги хабарлар