Қозоғистонлик ёш теннисчи Амир Омарханов жаҳон рейтингида рекорд кўрсаткичга эришди

ASTANА. Кazinform - 16 ёшли Амир Омарханов ITF Juniors рейтингида 16-ўринга кўтарилди.

Амир Омарханов
Фото: ktf.kz

Бу қозоғистонлик ўсмирлар орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Бунгача қозоғистонлик теннис вакилларнинг ҳеч бири жаҳон рейтингида бундай чўққига кўтарилмаган эди.

Рейтингда 27-ўриндаги Қарағанди теннис мактаби вакили Амир Омарханов ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионатининг чорак финалига чиққан эди.

Худди шу тариқа, алматилик Денис Евсеев АТР рейтингида 184-ўриндан 176-ўринга кўтарилиб, шахсий кўрсаткичини янгилади. 3-4 февраль кунлари у Росариода Аргентинага қарши Дэвис кубоги саралаш баҳсида Қозоғистон терма жамоаси сардори бўлади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар