Қозоғистонлик уч нафар ёш теннисчи Теҳрондаги турнирнинг чорак финалига чиқди

ASTANА. Кazinform – Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ITF Juniors J100 TEHRAN турнирида уч нафар қозоғистонлик теннисчи чорак финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, нуфузли мусобақада Амир Омарханов (299 ITF Juniors), Занғар Нурланули (692 ITF Juniors) ва Даниал Раҳматуллаев (435 ITF Juniors) муваффақиятли иштирок этмоқда.

photo

Иккинчи даврада Амир Омарханов швециялик Альфонсо Ридстремни 4:6, 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Занғар Нурланули ҳиндистонлик Хитеш Чуханни мағлуб этди – 6:4, 3:6, 6:4. Даниал Раҳматуллаев эса эронлик Амирали Гавамни мағлуб этди - 6:3, 6:0.

Жуфтлик баҳсида А.Омарханов болгариялик Иван Найденов билан бирга ярим финалда яна бир қозоғистонлик Жақас Қозибақ – россиялик Дмитрий Бурцев билан куч синашади. Ғолиб жуфтлик финалга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина учинчи ракетка сифатида Уимблдонда чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар