Қозоғистонлик тўрт нафар теннисчи WТА рейтингида кўтарилди

Қозоғистонлик тўрт нафар теннисчи WТА рейтингига кўтарилди
Фото: Sports.kz

Тўрт нафар қозоғистонлик теннисчи WТА рейтингида ўз ўрнини яхшилади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Яккалик баҳсларида Қозоғистоннинг иккинчи ракеткаси Юлия Путинцева икки поғона юқорилаб, 66-ўринни эгаллаб турибди. Жибек Қуламбаева уч поғона юқорига кўтарилди – энди у 471-ўринда. Аружан Сағиндиқова ҳам ўз позициясини бироз яхшилади – у икки поғонага кўтарилиб, 792-ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистонлик аёлларнинг жуфтликлар рейтингидаги ўрнига келсак, янгиланган рейтингда Юлия Путинцева (+1, 339-ўрин), Аружан Сағиндиқова (+5, 953-ўрин) ва Татьяна Николенко (+16, 1233-ўрин) кўтарилди.

Сўнгги хабарлар