Қозоғистонлик теннисчилар US Open чемпионатидан сўнг WТА рейтингидаги ўрни маълум бўлди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) спортчилар рейтингининг жорий версиясини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Дунёнинг биринчи ракеткаси унвонини US Open ғолиби польшалик Ига Свёнтек сақлаб қолди, унинг финалдаги рақиби Тунис вакили Онс Жабер иккинчи ўринни, эстониялик Анетте Контавейт учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистонлик теннисчиларнинг энг кучлиси Елена Рибакина 25-ўринда қолди. Юлия Путинцева икки поғона юқорилаб 36-ўринга кўтарилди. Рибакина АҚШ очиқ чемпионатини биринчи босқичда якунлаган бўлса, Путинцева иккинчи босқичда мусобақадан чиқиб кетди.

Жуфтлик баҳсларида янги етакчи пайдо бўлди – чехиялик спортчи Катерина Синякова. Барбора Крейчикова иккинчи, бельгиялик Элизе Мертенс учинчи ўринга кўтарилди.


Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов


Сўнгги хабарлар
telegram