Қозоғистонлик теннисчилар халқаро турнирларнинг ярим финалига йўл олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Жибек Қуламбаева ва Александр Недовесов халқаро турнирларнинг ярим финалига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ж. Қуламбаева жуфтлик баҳсларида латвиялик Диана Марцинкевич билан Италиянинг Брешия шаҳрида бўлиб ўтган ITF W60 турнирида муваффақиятли баҳслашди.

Жибек ва Диана чорак финалда турнирнинг иккинчи ракеткалари, тайбэйлик Ю Чен Хсиех - швейцариялик Ксения Кнол билан куч синашди. Тахминан икки соат давом этган баҳсда Қозоғистон-Латвия жуфтлиги 4:67:6 (7:3), 10:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ж. Қуламбаева ва Д. Марцинкевич соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнир финалига чиқиш учун руминиялик Андреа Пришакариу - италиялик Камилла Розателло билан куч синашади.

А. Недовесов покистонлик Айсам Куреши билан Буюк Британияда Сурбитон челленжер мусобақасининг чорак финалида бир соат давом этган баҳсда америкалик Брендон Накасима - австралиялик Алексей Попирин устидан 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Турнирнинг учинчи ракеткаси А. Недовесов билан А. Куреши финалда ҳиндистонлик Дивиж Шаран - янги зеландиялик Артем Ситак билан куч синашади.

Аввалроқ, Жибек Қуламбаева Италиядаги турнирда чорак финалга чиққани, Қозоғистон аёллар теннис терма жамоаси жаҳон рейтингида кучли ўнталикка киргани ҳақида хабар берган эдик.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram