Қозоғистоннинг теннис бўйича аёллар терма жамоаси жаҳон рейтингида кучли ўнталикдан жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг теннис бўйича аёллар терма жамоаси илк бор жаҳон рейтингида кучли ўнталикка кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг маълум қилишича, Билли Жин Кинг кубогининг янгиланган рейтингида миллий терма жамоа 16-ўриндан 9-ўринга кўтарилган.

Қозоғистон терма жамоаси Россия, Германия, Италия, Руминия, Бельгия, Польша каби жамоаларни ортда қолдирди.

Жорий йилнинг апрел ойида қозоғистонлик қизлар пойтахтда немис теннисчиларини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, жамоавий жаҳон чемпионати финалига йўлланма олди.

Жаҳон рейтингида кучли ўнта жамоалар қуйидагилар:

1,Австралия – 1002,71 балл;

2,Франция – 885,6;

3, Испания – 884,62;

4,Чехия – 842,92;

5,Швейцария – 881,81;

6, Канада – 780,09;

7, АҚШ - 758,09;

8, Словакия – 744,23;

9, Қозоғистон – 704,75;

10, Германия – 702,52.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram