08:39, 29 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Варшавадаги турнирнинг ярим финалига чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Анна Данилина Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтган турнирнинг жуфтлик баҳсларида иккинчи даврада ўйнади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Германиялик теннисчи Анна-Лена Фридзам Данилина билан жуфтликда руминиялик Александра Игнатик - Габриэла Ли дуэтини мағлуб этди.
Бир соату тўрт дақиқа давом этган учрашув 6:2, 6:3 ҳисобида якунланди.
Мусобақада Данилина ва Фридзам 2 та эйс амалга оширди ва 9 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдаланишди. Руминияликлар 1 эйс, 1 брейкдан (7 брейк-пойнт) ошиб кета олишмади.
Қозоғистон-Германия жуфтлигининг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Варшава турнирида чорак финалга чиққани, сентябр ойида Қозоғистонда бир нечта халқаро турнирлар ўтказилиши ҳақида ёзган эдик.
Фото: sports.kz