Сентябр ойида Қозоғистонда теннис бўйича бир қанча халқаро мусобақалар ўтказилади
Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, 3-19 сентябр кунлари Чимкент шаҳрида 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида АТF сериясининг энг юқори А тоифали биринчи тоифали мусобақаси бўлиб ўтади.
Шу даврда Алмати шаҳрида Тennis Europe туркумига кирувчи 14 ёшгача бўлган яна иккита учрашув ташкил этилади.
Ушбу турнирларнинг ўзига хослиги шундаки, ҳар бир иштирокчи камида бешта ўйин ўтказади. Бу спортчининг маҳоратини ошириш учун муҳим.
«Менга шундай даражадаги мусобақаларни ишониб топширган Осиё теннис федерацияси ва Европа теннис ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Турнирларни юқори савияда ўтказиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Иштирокчиларнинг овқатланиши ва турар жойи ташкилотчилар томонидан тўланади», — деди федерациянинг 10-14 ёшли спортчиларни ривожлантириш бўйича менежери Шуҳрат Қаюмов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Варшава турнирида чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ