Теннис: Қозоғистонлик спортчи Варшава турнирининг чорак финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 23-ракеткаси Анна Данилина Варшава WTA 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи германиялик Анна-Лена Фридзам билан бирга илк учрашувини голландиялик Арианне Хартоно ва австралиялик Оливия Тжандрамулия билан ўтказди.

Қозоғистон-Германия жуфтлиги дастлабки ўйинда 6:3 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи сетда Голландия – Австралия дуэти ғалаба қозонди – 6:1.

Супер тай-брекда эса Данилина ва Фридзам ғалаба қозонди – 10:6.

Бир соату 17 дақиқа давом этган ўйинда Қозоғистон-Германия жуфтлиги битта эйс билан бирга еттита брейк-пойнтдан учтасини ишлатди. Рақиблар 4 та брейк билан ажралиб туришди.

Данилина ва Фридзам ярим финалга чиқиш учун руминиялик Александра Игнатик ва Габриэла Ли билан беллашади.



Муаллиф: Ербол Жанат

Сўнгги хабарлар