Қозоғистонлик теннисчи Индиан-Уэллс мастерс турнирининг учинчи босқичига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 10-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Индиан-Уэллс мастерс турнирининг учинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақани иккинчи даврадан бошлаган қозоғистонлик теннисчи 2020 йилги Австралия очиқ чемпионати ғолиби, ҳозирда 170-ўринни эгаллаб турган америкалик Софья Кенин билан учрашди.

Е.Рибакина баҳсда 7:6 (8:6), 7:6 (7:5) ҳисобида зафар қучди.

Икки соату саккиз дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи 6 та эйс амалга ошириб, олтита брейк-пойнтдан иккитасини қўлга киритди. С.Кенин эйс амалга оширмаган бўлса-да, 7 та брейк-пойнтнинг иккитасидан фойдаланди.

Е.Рибакина кейинги босқичда испанияликлардан бири, дунёнинг 22-ракеткаси Паула Бадоса ёки рейтингда 88-ўринни эгаллаб турган Нурия Парризас-Диаз билан куч синашади.

Соврин жамғармаси 8,8 млн АҚШ долларига баҳоланган Индиан-Уэллс WTA 1000 турнири 19 мартга қадар давом этади. Ўтган йили у ерда жаҳоннинг 1-ракеткаси, Польша вакили Ига Швентек чемпион бўлганди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram