Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Португалиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Оэйрашдаги «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида илк учрашувини ўтказди ва рақибларини мағлуб этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Хорватиялик спортчи Звонимир Бабич билан жуфтлик ҳосил қилган қозоғистонлик Португалия-Германия дуэти Гонсало Фалькан – Себастьян Фанзелов билан ўйнади ва учта сетда умумий 7:5, 3:6, 10:5 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу учрашув Португалия турнирининг 1/8 финал босқичи эли.

25 ёшли қозоғистонлик теннисчи айни дамда АТР жуфтликлари рейтингида (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) 242-ўринни эгаллаб турибди.


Сўнгги хабарлар
telegram