Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов Лион (Франция) АТР 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Очиқ манбалардан олинган фотосурат

А.Недовесов мексикалик Мигель Анхел Рейес-Варела билан биргаликда биринчи даврада ҳамюрти Андрей Голубев ва эквадорлик Гонсалов Эскобар билан учрашди.

Ушбу учрашувда қозоқ-мексика жуфтлиги 7:6 (7:4), 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Бир соату 35 дақиқа давом этган баҳсда Недовесов ва Рейес-Варела 2 та эйс амалга ошириб, 8 та брейк-пойнтнинг ярмини ўтказиб юборишди. Голубев – Эскобар жуфтлиги 3 та эйс, 3 брейк (6 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Қозоғистон-Мексика дуэти учун чорак финал қийин кечади. Улар ярим финал йўлланмаси учун мусобақанинг 1-рақамли ракеткаси америкалик Ражив Рам ва британиялик Жо Сэлисбери билан куч синашади.

Лион мусобақасининг 562 815 еврога баҳоланган соврин жамғармаси 27 май куни якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Рабат мусобақасининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар