Қозоғистонга Pfizer вакцинасининг қанча дозаси етказилди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистонга Pfizer вакцинасининг дастлабки 379 минг дозаси етказилди. Бу ҳақда Алмати аэропортида дори-дармонларни кутишдан сўнг журналистларга «СҚ-Фармация» МЧЖ матбуот котиби Aйгерим Смаилова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Биз Pfizer вакцинасининг биринчи партиясини Алмати халқаро аэропортида олдик. Сотиб олинган 4 миллион дозанинг дастлабки 379 минг дозасини етказилди. Умуман олганда, мамлакатимизда 2 миллион 115 минг аҳолига 4 миллион доза харид қилинди», — деди Aйгерим Смаилова.

Унга кўра, мамлакатда вакциналардан фойдаланиш ва тарқатиш билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси масъул ҳисобланади. Вакциналарни етказиб бериш жадвали унинг ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ. Яъни, бу ишлаб чиқарувчининг қачон ва қандай жўнатишига, Қозоғистоннинг қандай қабул қилиши ва ягона дистрибьюторнинг барча ҳудудларга кечаю кундуз етказиб беришига боғлиқ.

«Сотиб олинган Pfizer вакцинасини ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли боласи бор аёлларга бериш мумкин. Умуман олганда, Pfizer билан мамлакатнинг турли ҳудудларида ташкил этилган эмлаш марказларида эмланиш мумкин «,- деди СҚ-Фармация вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ томонидан тасдиқланган Pfizer коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партияси Қозоғистонга етказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Думан Aрғингелди


Сўнгги хабарлар