Қозоғистонга Pfizer вакцинасининг биринчи партияси етказилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент топшириғига кўра ЖССТ томонидан тасдиқланган COVID-19 вирусига қарши Pfizer вакцинасининг биринчи партияси Қозоғистонга етказилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус тарқалишига қарши идоралараро комиссияси маълум қилди.

Олдин имзоланган келишувга кўра, 4 миллион доза Cоmirnaty Pfizer / BioNТtch вакцинаси сотиб олинди.

Cоmirnaty - Aмериканинг Pfizer компанияси ва Германиянинг BioNТеch технология компанияси томонидан ишлаб чиқарилган РНКга асосланган матрицали вакцинанинг (мРНК) савдо атамаси. Эмлаш курси ҳар 21-28 кунда бир марта инъекция қилинадиган икки дозадан иборат.


Етказиб берилган дозалар Қозоғистон Республикаси аҳолисини оммавий эмлашни якунлаш имконини беради. Бу Қозоғистонда рўйхатга олинган олтинчи вакцинадир.

Ягона дистрибьютор қабул қилинган вакцинани Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига асосан мамлакат ҳудудларига тезкорлик билан етказиб беради.

Яқин кунларда Қозоғистон Республикаси фуқароларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун тайёр бўлади.

Вакцинани етказиб бериш ва қўллаш учун тайёргарлик вакцинани сақлаш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда ва салбий таъсирлардан қочиш учун амалга оширилди.


Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган совуқ занжирга қўйиладиган талабларга мувофиқ, -60 -90 Со режимида ультра паст ҳароратда сақлаш учун совутиш ускуналари сотиб олинди.

Вакцина учун шприцлар захираси ҳам сотиб олинди.

Тегишли эмлаш ходимлари вакцина билан ишлаш ва ундан тўғри фойдаланиш бўйича ўқитилди.

Cоmirnaty Pfizer / BioNТеch вакцинаси ЖССТ томонидан фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланган ва АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқида қўлланилади.


Клиник тадқиқотларга кўра, унинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил қилади. Бу АҚШда фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланган биринчи вакцинадир (фавқулодда фойдаланиш рухсатномаси, ЕUA).

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда аҳолини эмлаш учун қуйидаги вакциналар қўлланилган: «QazVac», «Спутник V», «Hayat-Vах», «Соронавак», «Sinopharm».



Сўнгги хабарлар