Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 19 август куни Қозоғистондаги синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

об-ҳаво
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

Шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари Қозоғистон ҳудудига ўз таъсирини сақлаб қолади – момақалдироқ ва ёғингарчилик бўлади, мамлакатнинг узоқ шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Республиканинг ғарби, жануби ва марказида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб шимол ва шарқда туман тушиши, ғарбда чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Атирау вилоятида 35-39, Ақтўбе вилояти жанубида 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Алмати вилоятида, Жетису вилоятининг ғарби, жануби-шарқи, марказида, Атирау шимоли ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида, Жамбил вилояти жануби вамарказида ёнғин хавфи юқори.

Туркистон, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби ва шарқида, Атирау вилоятининг ғарби ва шарқида, Қостанай Қарағанди, Ақтўбе вилоятлариининг жанубида ва Абай вилоятида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 август куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар