Қозоғистонда йил бошидан буён 780 километр узунликдаги каналлар тозаланди
ASTANА. Кazinform — 2025 йил бошидан буён ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлигига қарашли “Қазсушар”(Қазсувхўжалиги) РДК филиаллари томонидан далаларга сув етказиб беришни янада самаралироқ қилиш мақсадида 780 километр узунликдаги каналларни механик тозалаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда жами 2011 километр узунликдаги каналларни тозалаш режалаштирилган.Вазирлик маълумотларига кўра, жадвалга кўра, вегетация давридан кейин қолган 1231 километр каналларни механик тозалаш ишлари давом эттирилади.
Каналларни тозалашнинг асосий мақсади суғориш тизимларининг самарадорлигини ошириш ва сув йўқотилишининг олдини олишдан иборат бўлиб, бу сув ресурслари чекланган шароитларда айниқса муҳимдир.
– Фермер хўжаликларини барқарор сув билан таъминлаш мақсадида 517 гидротехник иншоот таъмирланмоқда. Суғориш мавсуми бошлангунга қадар 78 иншоот таъмирланди. Қолган 439 та объектни вегетация якунланганидан сўнг тегишли ҳолатга келтириш режалаштирилган. Йил охиригача барча ишлар якунланади, – дейди Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Ерболат Ибрайханов.
Қурилиш-монтаж ва тозалаш ишларида янги махсус техникалардан фаол фойдаланилмоқда. Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан республика бўйича “Қазсушар” РДКнинг барча филиалларини янги техника ва автотранспорт воситалари билан жиҳозлаш давом этмоқда.
Бугунги кунга қадар муассаса филиалларига режалаштирилган 757 та махсус техникадан 524 таси етказиб берилди.
Эслатиб ўтамиз, фермер хўжаликларини қўшимча суғориш суви билан таъминлаш мақсадида “Қазсушар” РДК Туркистон филиали томонидан “Машканал”ни механик тозалаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.