Қозоғистонда ўртача иш ҳақи қанча
ASTANА. Кazinform – Миллий статистика бюроси 2025 йилнинг биринчи чораги учун иш ҳақи миқдорини эълон қилди.

Миллий бюро маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чораги учун ҳисобланган ўртача иш ҳақи 300 307 тенгени ташкил этди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи кичик бизнес субъектларини ҳисобга олмаганда ўртача номинал иш ҳақи 2025 йилнинг биринчи чорагида 423 133 тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 фоизга кўпдир.
2024 йилнинг биринчи чорагига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиши ахборот ва коммуникациялар соҳасида – 31,3%, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 17,3%, санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳаларида – 16,1% кузатилди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6,2%га, таълим соҳасида эса 6,1%га ошди.
Ҳудудий тақсимотда 2025 йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик номинал иш ҳақининг энг катта ўсиши 2024 йилнинг мос чорагига нисбатан Улитау вилоятида – 19,4%, Қостанай вилоятида – 14,6%, Алмати шаҳрида – 14,2% ва Павлодар вилоятида – 13,5% қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондаги номинал ва реал ўртача иш ҳақи ҳақида ёзган эдик.