Қозоғистонда «Осиё овози», «Жас қанат» қўшиқ танловлари қайта ташкил этилади

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда «Осиё овози» ва «Жас қанат» қўшиқ танловларини ўтказиш учун «Осиё овози» халқаро фестивали жамоат фонди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Алмати шаҳар ҳокимлиги билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Kazinform мухбирига жамоат фонди вице-президенти Темирлан Толегенов маълум қилди.
None

Маърузачи жорий йилда «Осиё овози» халқаро фестивали жамоат фонди ташкил этилганини таъкидлади.

«Афсуски, пандемия даврида «Осиё овози» асосчилари Мурат Ерғалиев ва Александр Понаморев вафот этдилар. Лекин учинчи асосчи Ирина Ковиряко бизнинг ёрдамимиз билан барча ҳуқуқларни тиклади. Яъни, жорий йилда «Осиё овози», «Жас қанат» савдо номи ва «Осиё овози» логотипига бўлган барча ҳуқуқлар тикланди. Шунингдек, бу йил «Осиё овози» халқаро фестивали» жамоат фондини туздик. Ҳозир Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Алмати шаҳар ҳокимлиги билан Алматида «Осиё овози» ва «Жас қанат» қўшиқ танловларини жонлантириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Ўйлаймизки, келаси йили Алматида машҳур қўшиқ танловлари қайта тикланади»

, - деди Темирлан Толегенов.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда «Осиё овози» ва бошқа мусиқа фестивалларини қайта тиклаш режалаштирилаётганини маълум қилганди.



Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар