Алматида «Осиё овози» фестивали яна ўтказилади

ALMATY. Kazinform – Алмати маъмурияти «Осиё овози» фестивалини жонлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Шаҳар ҳокими билан учрашишга келган Ауезов тумани аҳолисидан бири Алматида ўтадиган маданий тадбирлар ҳақида савол берди.

«Яқинда Димаш Қудайбергеннинг концертига бордим. 30 мингдан ортиқ одам келди, уларнинг ярми сайёҳлар эди. Мен шундай концертлар тез-тез бўлиб турсин, шаҳар мусиқа пойтахтига айлансин – одамлар келсин, иш ўринлари яратилишини истайман. Бизда машҳур диджей Иманбек бор, уни ҳам таклиф қилишингиз мумкин. Ўйлайманки, Алматида маданият ва мусиқани ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд», - деди у.

Ерболат Досаев ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда «Осиё овози» ва бошқа мусиқа фестивалларини жонлантириш режалаштирилганини таъкидлади.

«Маслиҳат томонидан қўллаб-қувватланган Алмати шаҳрини ривожлантириш дастурида кенг кўламли режалар мавжуд. Ҳар йили одамлар бизга ташриф буюриши учун камида 30 та мунтазам тадбирларни режалаштирамиз. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда «Осиё овози» ва бошқа тарихан шаклланган мусиқа фестиваллари ва тадбирларини жонлантириш режалаштирилган. Димаш Қудайбергеннинг концертига келсак, бу - «Марказий» стадионда сўнгги 25 йил ичида ўтказилаётган илк тажрибадир. Бу жуда яхши ўтди. Биз «Медеу»даги фестивални қайтармоқчимиз. Таклифингиз учун раҳмат», - деди шаҳар раҳбари.




Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар