Қозоғистонда ноябрь ойининг ўрталарида фермерларга револьвер кредитлар берилади
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида фермерларга револьвер кредитлар қачон берилишини маълум қилди.
— Бу йил имтиёзли кредитлаш дастури бўйича молиялаштириш ҳажми биринчи марта 1 триллион тенгега етди. Вегетация мавсуми натижаларига кўра, 1,8 миллион тонна минерал ўғитлар қўлланилди, бу илмий асосланган эҳтиёжнинг 56 фоизини ташкил этади. Элита уруғларининг улуши 9,5 фоиздан 11,5 фоизгача ошди, - деди Айдарбек Сапаров.
Таъкидланишича, эрта молиялаштириш дастури келгуси йилда ҳам давом этади.
— 2026 йил баҳорги дала ишлари учун аризалар 1 октябрдан қабул қилина бошлайди. Фермерларга револьвер кредитлар ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб очилади. Бу битта кафолат билан ҳар йили кредит олиш имконини беради, - деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия бозорларига экспорт қайта тикланди.