Қозоғистонда келгуси 5 йилга мўлжалланган Ёшлар сиёсати концепцияси тасдиқланди

None
ASTANA. Кazinform – 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ёшлар сиёсати концепцияси тасдиқланди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Концепция 6 қисм ва 7 бобдан иборат. Унда бугунги кун ёшлари ўртасидаги долзарб муаммолар, ижтимоий тармоқларнинг уларга таъсири, навқирон авлод саломатлиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича таҳлил ва тавсиялар ўрин олган.

«Ёшлар сиёсати концепцияси суверен Қозоғистоннинг янги вазифалари нуқтаи назаридан ёшларнинг ўзини-ўзи ривожлантириши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган жараёнларни ўз ичига олади. Шунингдек, ёшларнинг жамиятга ижтимоий-иқтисодий интеграциялашуви соҳасидаги асосий вазифалар ва устувор йўналишларни белгилаб беради. Қозоғистон миллий иқтисодиётининг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги инсон капитали нуқтаи назаридан республика келажагига қўйилаётган стратегик сармоя ҳисобланган ёшларни ривожлантириш билан бевосита боғлиқ», — дейилади ҳужжатда.

Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, концепцияда белгиланган режаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши сифатли ёшлар сиёсатини шакллантириш имконини беради.

«Концепция ёшлар сиёсати соҳасида фаолиятнинг ягона алгоритмини яратиш, ҳуқуқий соҳада белгиланган ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришни рағбатлантириш механизмлари ва воситаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда фаоллаштириш имконини беради», — дейилади концепцияда.

Вазирлик маълумотларига кўра, концепциянинг амалга оширилиши натижасида 2027 йилга бориб тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этаётган ёшлар улуши 10 фоизга етказилади. Бундан ташқари, NЕЕТ тоифасидаги ёшлар сонини 5,8 фоизгача қисқартириш режалаштирилган.

Ҳужжатдаги таклиф ва режалар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram