Қозоғистонда қази нархи қанча
ASTANA. Kazinform — Қази қозоқ халқи дастурхонидаги энг муҳим лаззатли таомдир. Унинг нархи ҳудудга, гўштнинг ёғлилигига ва уни тайёрлаш усулига қараб ўзгаради. Кazinform мухбири шаҳарлардаги нархларни таққослади.
Нархлар мамлакат шимоли ва жанубида пастроқ. Петропавлда бир килограмм қази 3400 тенгедан бошланади ва 5500 тенгега етади. Павлодарда бир килограмм қази 3800 - 4500 тенге, Туркистонда эса 3800 - 4000 тенгедан бошланади.
Қизилўрдада бир килограмм қази 3800 тенгедан, Астана ва Қонаевда эса 4000 тенгедан бошланади.
Нархлар мамлакат маркази ва ғарбида юқорироқ. Қарағандида бир килограмм қази — 3900–4500 тенге, Жезқазғанда — 4000–4500 тенге ва Ақтўбеда 4500–5500 тенге туради.
Атирауда қази нархи — 4200–4500 тенге, Орал ва Ўскеменда эса 4500–4900 тенгега сотилади.
Йирик шаҳарлар ва унга яқин ҳудудларда нархлар юқорироқ. Ақтауда бир килограмм қази — 5500 тенге, Семейда 5000 тенге туради.
Кўкшетауда бир килограмм қази — 6700 тенге, Талдиқорғанда 4500 тенгедан бошланади ва 7000 тенгега етади.
Алматида бир килограмм қази 3400 тенгедан бошланади ва баъзи гўшт дўконларида 8500 тенгега етади.
Гўшт дўконлари сотувчиларининг сўзларига кўра, бугунги кунда қоқланган қазига ҳам талаб катта. Унинг ўзига хос таъми бор ва уни узоқ вақт сақлаш мумкин. Йирик мегаполислар ва сайёҳлар кўп бўлган ҳудудларда қуритилган маҳсулотлар янги қазига қараганда кўпроқ сотилади.

Умуман олганда, Қозоғистонда бир килограмм қази 3400 тенгедан бошланади ва 8500 тенгега етади. Нархи ҳудудга, қази турига ва байрамлар пайтидаги талабга қараб ўзгаради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда торт нархи қанча эканлиги ҳақида хабар берган эдик.