11:11, 10 Декабрь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар рўйхати янгиланади
ASTANА. Кazinform — 2026 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар рўйхати янгиланади, деб хабар беради Астана шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти.
Янгиланган рўйхатга киритилган беморлар давлат ҳисобидан бепул тиббий назорат, дори-дармонлар ва ташхислар оладилар.
Янги рўйхатга қуйидагилар киради:
• Сил касаллиги;
• ОИВ инфекцияси;
• сурункали вирусли гепатит ва жигар циррози;
• хавфли ўсмалар;
• психик ва хулқ-атвор бузилишлари;
• дастлабки 6 ой ичида миокард инфаркти;
• асаб тизимининг дегенератив касалликлари;
• марказий асаб тизимининг демиелинацияси;
• камёб касалликлар;
• эпилепсия;
• инсульт (1 йилгача).
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда қандли диабет ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар рўйхатидан чиқарилди.