Қозоғистонда илк бор “Поттер поезди” йўлга қўйилди
ASTANА. Кazinform – “Йўловчилар транспорти” АЖ электропоезд йўловчилари учун янги маданий-кўнгилочар лойиҳа – “Поттер поезди”ни ишга туширди.
Бу Қозоғистонда электропоезд ичида ташкил этилган биринчи театрлаштирилган дастурдир. Болалар ва ота-оналар ўзларининг севимли қаҳрамонлари билан сеҳрли саёҳатга чиқишлари ва интерактив ўйинларда иштирок этишлари мумкин.
— Саёҳат давомида йўловчилар Гарри Поттер олами қаҳрамонлари образидаги актёрларнинг спектаклини томоша қилишади. Дастур интерактив элементларга тўла бўлиб, болалар ва катталарни эртак муҳитига чўмдиради. Ҳар бир ёш йўловчига махсус совға – эсдалик сифатида сеҳрли таёқча совға қилинади, — дейилади хабарда.
Шоу янги 4 вагонли электропоездда бўлиб ўтади.
Поезд “Астана-1 – Тастақ – Астана-1” йўналиши бўйлаб (Астанадан 60 км узоқликда) ҳаракатланади. Дастурнинг давомийлиги — 2 соат.
Эслатиб ўтамиз, 100 дан ортиқ қозоғистонлик «Jibek Joly» сайёҳлик поездида йўлга чиқди.