Қозоғистонда грант асосида таҳсил олган ёшлар туманлардаги лавозимларга танловсиз тайинланади
«Давлат раҳбари давлат хизматига киришда ортиқча тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматидан чиқиш тартибини соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Шу муносабат билан қонунга ўзгартиришлар киритилди. Аввало, таълим муассасаларини давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларимиз танлов асосида танловсиз бевосита туман ва қишлоқлардаги қуйи лавозимларга тайинланади», — деди агентликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, бу малакали ёшларни давлат хизматига рағбатлантириш, ёш мутахассисларни туман ва қишлоқларга қайтариш, шунингдек, ҳудудларда кадрлар тақчиллигини камайтириш, давлат хизматига киришни осонлаштириш имконини беради.
«Ушбу қонун қабул қилинди. Бу йилги битирувчилар шу тамойил бўйича иш билан таъминланади», — деди Дархан Жазиқбаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай