Қозоғистонда ёшларни уй-жой билан таъминлаш дастурлари қамрови кенгайтирилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ёшлар сони ортиб бораётгани муносабати билан чегирмали ижарага бериладиган уй-жой дастурига ўзгартиришлар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамииятни ривожлантириш вазири ўринбосари Данияр Қадиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, ёшларнинг ёш тоифаси 29 ёшдан 35 ёшгача оширилди. Бу тоифа ўзгартирилгунга қадар мамлакатимизда 3,7 миллион ёшлар бўлган бўлса, у кенгайтирилгач, уларнинг сони 5,8 миллионга етди. Шу боис ёшларга оид сиёсат кўлами ҳам кенгаяди. Масалан, «Тәуелсіздік ұрпақтары», «Zhas Project», «Дарын» мукофотлари билан бизнес лойиҳаларда иштирок этиш ва давлат грантларини олиш имконияти ортади. Худди шу тарзда, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига ёшларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича янги ваколатлар беришга қаратилган тузатишлар кўриб чиқилмоқда. Ҳокимликлар «Отбасы банк» билан биргаликда 35 ёшгача бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиши мумкин, уларда фуқаролар иштирок этиши мумкин», — деди Данияр Қадиров.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, «Ёшларга оид сиёсат тўғрисида»ги янги қонун бу соҳани такомиллаштириш, жамоатчилик муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ёшлар бандлигини оширишга қаратилган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram